К содержимому

Директор (CEO)

15 000 000 — 20 000 000 UZSNamangansementСамарканд

Директор(CEO), қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳасида тажриба Йирик ишлаб чиқариш корхонасида раҳбарлик лавозимида камида 5 йиллик тажриба. Корхонанинг молиявий натижалари, даромадлари ва харажатларини бошқариш бўйича амалий тажриба. Таннархни камайтириш, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва фойдани кўпайтириш бўйича аниқ натижаларга эга бўлиш. Ишлаб чиқариш технологияси ва технологик жараёнларни яхши билиш. Хомашё, электр энергияси, ёқилғи ва эҳтиёт қисмлар харажатларини таҳлил қилиш ва оптималлаштириш. Молиявий режалаштириш, бюджетлаштириш, харажатлар назорати ва инвестиция лойиҳаларини баҳолаш. Сотув, маркетинг, нарх сиёсати ва бозорни ривожлантиришни бошқариш. Таъминот, омбор, транспорт, логистика ва маҳсулот етказиб бериш жараёнларини самарали ташкил этиш. KPI кўрсаткичларини жорий этиш ва натижадорликни мунтазам назорат қилиш. Меҳнат муҳофазаси, саноат хавфсизлиги, экологик талаблар ва амалдаги қонунчиликка риоя этилишини таъминлаш. ERP/SAP, Excel ва бошқарув ҳисоботлари билан ишлаш кўникмаларига эга бўлиш. Стратегик фикрлаш ва мустақил қарор қабул қилиш. Барча бўлимлар раҳбарларини ягона мақсад атрофида бирлаштириш. Ходимлар интизоми ва меҳнат унумдорлигини ошириш. Муаммоларнинг асосий сабабларини аниқлаш ва амалий ечимлар ишлаб чиқиш. Музокара олиб бориш, жамоани бошқариш ва ўзгаришларни амалга ошириш. Мақсадларни аниқ белгилаш, вазифаларни тақсимлаш ва ижросини назорат қилиш. Корхонанинг йиллик ва узоқ муддатли ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. Ишлаб чиқариш, молия, сотув, таъминот, техник хизмат, кадрлар ва бошқа йўналишларни мувофиқлаштириш. юджет ва пул оқимларини назорат қилиш, дебиторлик қарзларини бошқариш. Сотув ҳажмини ошириш ва янги бозорларни ривожлантириш. Корхона фаолияти натижалари бўйича таъсисчиларга мунтазам ҳисобот бериш. Ўзбек тилини билиш; рус ва инглиз тилини билиш устунлик беради. Ойлик маош суҳбатддан сўнг.

openqareer не кадровое агентство: вакансия собрана с открытого источника, отклик подаётся на сайте работодателя.